«Келажак ниҳоллари»
  • 01 Апрель 2015

«Келажак ниҳоллари»

“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида “Келажак ниҳоллари” мавзуида ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Унда марказнинг “Дурадгорлик”, “Ёш мусаввир”, “Тўқиш”, “Бичиш-тикиш”, “Мунчоқли безак” ҳамда “Фольклор” сингари тўгараклари аъзоларидан 70 нафардан зиёди ўз ижод намуналари билан қатнашди.

— Мазкур кўргазмани ўтказишдан мақсад муассасамизда ташкил қилинган машғулотларда иштирок этаётган кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришдир, — дейди марказ директори Зокир Товбоев. — Бундай тадбирлар ўғил-қизларга ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун қулай имкониятдир.
Тадбирда, шунингдек, Тошкент давлат техника университети талабалари томонидан “Ёш мусаввир” тўгараги аъзолари учун маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Лазиз ҲОШИМОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn