Тадбиркорнинг эзгу ишлари
  • 01 Апрель 2015

Тадбиркорнинг эзгу ишлари

Узун туманилик тадбиркор Бобораҳим Мирзаев қаровсиз ётган бинони тўлиқ таъмирлаб, спорт ва оммавий тадбирлар учун мўлжалланган “Чарос” мажмуини ташкил қилди.

Ушбу эзгу ташаббусни рўёбга чиқаришда банкнинг молиявий кўмагидан самарали фойдаланилди. Ҳозир бу ердаги сунъий қопламали спорт майдони ёшлар билан гавжум.
Мажмуада бадминтон, самбо ва миллий кураш билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Бундан ташқари, шахмат-шашка хоналари, ёзги ва қишки теннис ҳамда тренажёр заллари мавжуд.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn