«Касаба уюшмалари — фахрийларга»
  • 31 Март 2015

«Касаба уюшмалари — фахрийларга»

Пойтахтимиздаги Уруш ва меҳнат фахрийлари Республика пансионатида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари — фахрийларга” акцияси ўтказилди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, мамлакатимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган отахону онахонларимизни қўллаб-қувватлаш, ҳурматини жойига қўйиш, ҳаётини мазмунли қилиш мақсадида муносиб шарт-шароит ва қулайликлар яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб номланиши муносабати билан ёши улуғ инсонлар, шу жумладан, уруш ҳамда меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўлами янада кенгайди.
Мазкур акция ҳам ана шу мақсадга қаратилган бўлиб, тадбир доирасида пансионатда истиқомат қилаётган кексаларга кўтаринки кайфият улашилди, манзилли моддий ёрдамлар  кўрсатилди.
— Муассасамизда икки нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ўн икки нафар меҳнат фронти фахрийси, шунингдек, юз нафарга яқин якка-ёлғиз нуронийлар истиқомат қилади, — дейди пансионат директори ўринбосари О. Муҳаммадиева. — Улар бу ерда яратилган шарт-шароитлардан мамнун. Хусусан, отахон ва онахонларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Акция доирасида ташкилотчилар совғалари топширилди.


Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn