Янада кўркам ва обод
  • 24 Март 2015

Янада кўркам ва обод

Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласи янада кўркам ва обод манзиллардан бирига айланди.
Ҳудуд кўркига кўрк бўлиб тушган савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилиши билан нафақат мазкур маҳалла, балки Металлурглар шаҳри аҳолиси учун ҳам кўплаб қулайликлар юзага келди.
Жами 19 та шохобчадан иборат мажмуада уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситалари, қурилиш моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи замонавий дўконлар, дорихона, тамаддихона, гўзаллик салони, шунингдек, ахборот-коммуникация йўналишидаги бир қатор хизматлар йўлга қўйилди.
“Сайёра орзу” МЧЖ таъсисчилигидаги бу муҳташам мажмуани барпо этиш учун 3 миллиард сўмга яқин сармоя сарфланди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn