Аҳолига қулайлик
  • 23 Март 2015

Аҳолига қулайлик

Косонсой тумани марказида янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасининг очилгани ҳудуд аҳолиси учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

170 дан ортиқ шохобчалардан таркиб топган ушбу иншоотда озиқ-овқат ҳамда бошқа кундалик истеъмол моллари савдоси йўлга қўйилди. “Гулистон соф савдо” масъулияти чекланган жамияти мазкур мажмуа қурилиши учун 3 миллиард 200 миллион сўм сарфлади. Айни чоғда бу ерда 200 кишининг бандлиги таъминланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn