Хайрли ташаббус
  • 23 Март 2015

Хайрли ташаббус

Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарлари, маҳаллаю қишлоқларида “Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига 24 туп кўчат” шиори остида кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу эзгу ишга ҳар бир киши муносиб ҳисса қўшишга бел боғлаган. Уларга қулайлик яратиш мақсадида катта йўл бўйлари ва деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда мевали-манзарали дарахтлар кўчатлари савдоси ташкил қилинди.

Вилоят марказий ўрмон хўжалиги маълумотларига кўра, жорий мавсум учун жамоа томонидан бир миллион 635 минг туп кўчат етказиб берилиши кўзда тутилган.

— Биз ҳам мазкур хайрли юмушларда фаол қатнашишни мақсад қилганмиз, — дейди меҳнат фахрийси Абдузойир Зиёев. — Зеро, биз, кексалар бу борада ёшларга ибрат кўрсатишимиз айни муддаодир.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn