Бухорода халқ сайли
  • 22 Март 2015

Бухорода халқ сайли

Бухоро шаҳридаги марказий маданият ва истироҳат боғида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбир чинакам Наврўз сайлига айланди. Халқ миллий ўйинлари, сумалак, ҳалим ва ош сайиллари, миллий либослар кўргазмаси, турли танловлар, фольклор ансамблларининг чиқишлари иштирокчиларга завқу шавқ улашди.

— Наврўзни ана шундай кўтаринки кайфиятда кутиб олиш халқимизнинг азалий одатидир, — дейди  Бухоро шаҳрилик отахон О. Хўжаев. — Бундай тадбирлар ёшларимиз маънавий оламини бойитиш баробарида, улар ўртасида ўзаро ҳурмат фазилатларини кучайтиради. Биз, кексалар шундай кунларга етказганига шукроналар айтамиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn