Анвойи гуллар таровати
  • 22 Март 2015

Анвойи гуллар таровати

Ширин шаҳридаги “Бону жавоҳир” масъулияти чекланган жамияти иссиқхонасида оқ, пушти ва сиёҳ рангли петуния ўстирилади. Пировардида бу анвойи гуллар кўча ва хиёбонлар, хонадонларга ўзгача кўрк бағишлайди.

Айни пайтда иссиқхонада етиштирилган “Оқуруғ” деб номланган яна бир гул кўчатини эрта кўкламданоқ очиқ майдонга кўчириб ўтқазиш мумкин. Боиси ушбу ўсимлик тури илиқ ҳароратда ҳам яхши ривожланади. Катарантус эса кеч кузгача гуллаши билан ажралиб туради.

— Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мавсумига бир неча ноёб турдаги гул кўчатларини тайёрлаб қўйдик, — дейди жамият раҳбари Шуҳрат Бўтанов. — Ҳозир уларни махсус полиэтилен тувакчаларга солаяпмиз. Кўчатларни харидорларга ана шу тарзда етказиб бериш уларнинг ҳар қандай шароитда ҳам тўлиқ униб кетишини кафолатлайди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Фаровон кунлар шукуҳи Бухорода халқ сайли »