Битирувчилар учун қулай имконият
  • 13 Март 2015

Битирувчилар учун қулай имконият

Самарқанд давлат университетида “Карьера кунлари — 2015” тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги бир қатор корхона ва ташкилотлар икки мингга яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди. Жорий ўқув йилида Самарқанд давлат университетини бакалавриат йўналиши бўйича 1866 нафар, магистратура йўналиши бўйича 226 нафар ёш мутахассис битиради.

— Бундай тадбирлар биз, ёшлар учун қулай имкониятдир, — дейди мусиқа ва бадиий графика факультети талабаси Мафтуна Раббимова. — Шу ерда Булунғур туманидаги 19-умумтаълим мактаби билан шартнома туздим. Университетни битиргач, мазкур муассасада болаларга мусиқадан дарс беришни бошлайман.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn