Мунтазам парвозлар йўлга қўйилди
  • 05 Март 2015

Мунтазам парвозлар йўлга қўйилди

Март ойидан “Навоий” халқаро аэропортидан Миллий авиакомпаниямизнинг “Боинг-767-300 ВСF” русумидаги иккита юк самолёти мунтазам парвозларни бошлади.

Бу мамлакатимизда авиация транспорти ва логистика тизимини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажми ҳамда сифатини оширишда навбатдаги муҳим қадамдир.
Мазкур лайнерлар барча техник ва хавфсизлик талабларига жавоб бериб, тижорий юкланиши 53 тоннани ташкил қилади. Дастлабки рейслар Деҳли ва Дубай шаҳарларига амалга оширилди. Яқин кунларда Амстердам, Шанхай, Мумбай каби янги йўналишларда юк қатновлари, шунингдек, қўшимча чартер парвозларини йўлга қўйиш режалаштирилган.


М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn