Маҳаллий муҳандислар технологияси асосида
  • 05 Март 2015

Маҳаллий муҳандислар технологияси асосида

Зарафшон шаҳридаги “Тен-Тен” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллий муҳандислар томонидан кир ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган янги технология яратилди.
Ушбу ускуналар турдошларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, уларда ишлаб чиқариш қуввати икки баробар юқори бўлиб, электр энергияни кам сарфлайди.
— Айни пайтда ойига 60 тоннагача кир ювиш кукуни ва 30 минг дона совун тайёрлаб, ички бозорга чиқараяпмиз, — дейди корхона раҳбари Санжар Кароматов. — Қувонарлиси, маҳсулотларимиз сифатлилиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn