Истироҳат боғи барпо этилди
  • 26 Февраль 2015

Истироҳат боғи барпо этилди

Шу пайтга қадар Ғаллаорол тумани марказида маданият ва истироҳат боғи йўқ эди. Тадбиркор Ҳанжар Тангирқулов раҳбарлик қилаётган “Сарбозор жавоҳири” хусусий корхонаси жамоаси саъй-ҳаракати билан қаровсиз ётган майдон қисқа муддатда обод манзилга айлантирилди.

Бу ерда бунёд қилинган маданият ва истироҳат боғига 200 тупга яқин турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Болалар учун ўйин майдончалари барпо этилди. Шунингдек, дам олиш мавсуми бошлангунга қадар истироҳат боғида маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган амфитеатр қурилиши ҳам тугалланади.
Бундан ташқари, марказда болаларнинг ёз ойларида мириқиб чўмилишлари учун ҳам шарт-шароит яратилмоқда.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Эзгулик тараннуми Санъат ва камолот »