Қисқа сатрларда
  • 18 Февраль 2015

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ватан олдидаги шарафли бурчини намунали ўтаган аскарларга фахрий ёрлиқлар, шунингдек, қисм қўмондонлигининг таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга кириш имконини берадиган тегишли тавсияномалари топширилди.

* Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида 2014 йил якунлари ва жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими барча аъзоларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилди.

* Тошкент давлат шарқшунослик институтида битирувчилар учун “Карьера куни” деб номланган тадбир ташкил этилди. Унда мазкур ўқув йилида таълим даргоҳини тамомлаётган талабалар корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлашиш учун йўлланмаларга эга бўлди.

* “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Ёшлар — ёт ғоя ва амалларга қарши” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда турли зарарли иллатлар, гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Иштирокчиларга мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn