Кейтеринг хизмати биноси фойдаланишга топширилди
  • 12 Февраль 2015

Кейтеринг хизмати биноси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиз ҳаво йўллари тизимида хизмат кўрсатиш сифати илғор талаблар асосида такомиллаштирилиб борилмоқда. Яқинда “Урганч” халқаро аэропортида замонавий ускуналар ва ишлаб чиқариш технологиялари ўрнатилган кейтеринг хизматининг янги биноси фойдаланишга топширилгани бунга мисолдир.

Бу ерда иссиқ, яхна, қандолат, балиқ ва гўшт маҳсулотларини тайёрлаш, қуруқ мева, сабзавотларни сақлаш учун барча шароит яратилган. Шунингдек, лаборатория, юк ортиш, салқин ичимлик ва музлаткич камераларига мўлжалланган махсус хоналар мавжуд. Иншоот замонавий ахборот таблолари ҳамда маълумотнома қурилмалари билан жиҳозланган.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда “Ўзшаҳарсозлик ЛИTИ” ДУК ва “93-Махсустрест” ОАЖ пудратчи ташкилоти катта ҳисса қўшди.

М. ҚОСИМЖОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қисқа сатрларда Ижод ва маҳорат кўриги »