Нур таратувчи бўёқлар
  • 11 Февраль 2015

Нур таратувчи бўёқлар

Ғаллаорол туманидаги “Didosa paint” корхонаси иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаса-да, лекин бу ерда тайёрланаётган лок-бўёқ маҳсулотлари аллақачон харидорларини топиб улгурди.

— Айни пайтда вилоятимиздан ташқари қўшни ҳудудлардан ҳам улгуржи буюртмалар келиб тушаяпти, — дейди корхона раҳбари Одил Мамиров. — Пардозлаш ашёлари Европанинг энг замонавий технологиялари ёрдамида ишлаб чиқарилаётгани учун ҳам мижозларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Эндиликда фосфорли бўёқлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш борасида изланишлар олиб бораяпмиз. Улар тунда ҳам ўзидан ёруғлик таратиб туради.
Дарвоқе, корхонада ўтган йили маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилдагига нисбатан 130 миллион сўм кўпайиб, 710 миллион сўмни ташкил этди. Жорий йилда ушбу кўрсаткични 1 миллиард сўмга етказиш кўзда тутилган.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn