Интернет орқали ҳамкор топилди
  • 11 Февраль 2015

Интернет орқали ҳамкор топилди

Олмалиқ шаҳрилик Эргашали Сулаймонов — ишбилармон ёшлардан бири. У ташкил этган “Яккатут ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда қурилиш ашёси — турли ўлчамдаги пўлат михлар тайёрланаяпти.

— Дастлаб интернет ёрдамида хориждан ҳамкорлар топдим, — дейди ёш тадбиркор. — Керакли ускуна ва дастгоҳлар билан етарлича танишгач, бизнес лойиҳа ишлаб чиқдим.
Эргашалининг ушбу лойиҳаси банкнинг 32 миллион сўмлик имтиёзли кредити билан қўллаб-қувватлангач, хориж технологияси келтирилиб, ишга туширилди. Асосан, ёшлар меҳнат қилаётган кичик жамоа қисқа муддатда ички бозорга 10 тонна маҳсулот етказиб беришга эришди. 


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn