Сув насослари қуёш батареялари ёрдамида ишлайди
  • 10 Февраль 2015

Сув насослари қуёш батареялари ёрдамида ишлайди

БМТ Тараққиёт дастурининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни тежашга қаратилган лойиҳаси доирасида Кармана туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, соҳага муқобил энергия манбалари изчил татбиқ этилиши натижасида аҳолига ичимлик суви етказиб беришда фойдаланилаётган насослар қуёш батареялари қуввати билан ишлай бошлади.
— Бу орқали катта миқдордаги электр энергияни тежашга эришилаяпти, — дейди Кармана тумани “Сувоқова” корхонаси мутасаддиларидан бири Бекмурод Тошев. — Шу билан бирга, атроф-муҳит мусаффолиги ҳам таъминланмоқда.
Яна бир аҳамиятли томони, лойиҳа доирасида мазкур корхона қошида биллинг тизими ҳам жорий қилинди. Эндиликда ичимлик суви истеъмоли учун тўловлар электрон тарзда амалга оширилаётир.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn