Қисқа сатрларда
  • 10 Февраль 2015

Қисқа сатрларда

Президентимизнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Андижон вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Нукусда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини оширишга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда ёш кадрларни тайёрлашда қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида сўз борди.

Наманган вилояти онкология диспансери мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда амалга оширилган реконструкция тадбирлари учун 3 миллиард 260 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Натижада 140 ўринли шифохонада даволаш ишлари самарадорлигини янада юқори поғонага кўтаришнинг янги имкониятлари юзага келди.

Давлат тест маркази 2014/2015 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи бўйича қабул тест синовлари учун саволлар тузишда фойдаланиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалари рўйхати (таълим тиллари кесимида)ни расмий сайти (www.dtm.uz)да эълон қилди.


«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn