Коллеж битирувчилари ишга таклиф этилди
  • 06 Февраль 2015

Коллеж битирувчилари ишга таклиф этилди

Термиздаги “Камазул-Сайдул” масъулияти чекланган жамиятининг шаҳар бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юборган сўровномасига асосан, 37 нафар коллеж битирувчиси икки ойлик курсларда ўқитилиб, тикувчилик кўникмаларини эгаллади.

Шундан сўнг корхона уларни меҳнат жамоаси сафига қабул қилди.
— Ўтган йили Термиз шаҳрида саккиз маротаба меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 600 га яқин фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди, — дейди Термиз шаҳар бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бош мутахассиси Низомиддин Ҳамроев. — Эътиборлиси, ёшларни ижтимоий муҳофаза қилишда коллеж битирувчилари билан тузилган уч томонлама шартномалар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn