Томорқа эгаларига сервис хизмати
  • 06 Февраль 2015

Томорқа эгаларига сервис хизмати

Сирдарё вилоятида шахсий томорқа эгаларига сервис хизмати кўрсатувчи микрофирмалар ташкил қилишга киришилди. Улар хонадонларга кўчат, уруғлик, минерал ўғит ҳамда бошқа воситаларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Шунингдек, мазкур тадбиркорлик субъектлари аҳоли томорқасида етиштирилган мева-сабзавотларни ички ва ташқи бозорда сотиш каби вазифаларни ҳам бажаради. — Вилоят миқёсида 75 та ана шундай кичик агрофирма очилиши режалаштирилаяпти, — дейди вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Мурод Муҳаммадиев. — Бу эса бутун ҳудуд қамраб олинади, деганидир. Қолаверса, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга қаратилган ҳудудий дастур доирасида аҳолига наслдор чорва моллар хариди учун банклардан микрокредит олиш имконияти ҳам яратилди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn