Қуёшдан қувват олади
  • 04 Февраль 2015

Қуёшдан қувват олади

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан қишлоқ автомат телефон станцияларини қуёш энергияси ёрдамида қувватлантириш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

Косонсой туманининг Бухоро ва Бомраҳа қишлоқларидаги ҳар бири 320 рақамга эга бўлган АТСларда 0,600 ватт энергия ҳосил қилувчи ана шундай гелиоқурилмалар ишлай бошлади. Алоқачилар, шунингдек, Поп туманидаги Санг қишлоғида фойдаланилаётган 208 рақамли АТСни ҳам муқобил энергия манбаи билан таъминлади.
Наманганда мазкур йўналишдаги ишларни изчил давом эттириб, жорий йил охирига қадар 20 дан ортиқ қишлоқ АТСларини фотоэлектрик панеллар билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Н. ҚУДРАТОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn