Қисқа сатрларда
  • 04 Февраль 2015

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши таълим муассасаси” ва “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчи” республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Н. Қосимов “2014 йилнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчиси” номинациясида биринчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, “2014 йилнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши таълим муассасаси” номинациясида Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи ғолибликни эгаллади.

* Нукусда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Анжуманда Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурнинг мақсад ва вазифалари, улар ижросининг амалий натижалари борасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

* Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида “Аёллар маслаҳат маркази” фаолият бошлади. Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилиб, шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

* Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Бандликни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда ижтимоий шерикликнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу жараёндаги иштироки муҳокама қилинди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қисқа сатрларда Қуёшдан қувват олади »