Қисқа сатрларда
  • 31 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий кенгашининг 2014 йилдаги фаолияти якунлари ва 2015 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда юртимизда уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар, пенсионер ҳамда ногиронларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида сўз юритилиб, Кексаларни эъзозлаш йилида бу борадаги тадбирлар муҳим босқичга кўтарилиши таъкидланди.

* Зангиота туманида Тошкент вилояти хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган “Аёллар маслаҳат маркази”нинг филиали иш бошлади. Бу ерда хотин-қизларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашилади, бу борада амалий ёрдам кўрсатилиб, зарур тавсиялар берилади.

* Андижонда “Келажак — баркамол авлодга боғлиқ” мавзуида кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

* Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида муқобил энергия манбалари ва улардан фойдаланиш самараларига бағишланган семинар уюштирилди. Тадбир қатнашчилари туманда Германия техникавий ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда амалга оширилган брикет ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишдилар.

«Халқ сўзи» мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn