Эзгулик меваси
  • 30 Январь 2015

Эзгулик меваси

Бир умр ҳайдовчилик қилиб, пенсияга чиққан бўлсам-да, қўлим ҳеч қачон деҳқончиликдан узилмаган. Негаки, пешонанг терлаб, сидқидилдан меҳнат қилсанг, саховатли еримиз хазинасини сочади.

Аммо гапнинг лўндасини айтсам, ҳақиқий рўшноликни Президентимиз томонидан мустақиллик арафасида томорқа учун ер участкаси ажратиб берилганидан сўнг кўрдик. Ўшанда оиламизга 48 сотих ер ажратилгач, боғ яратиш мақсадида 45 туп ўрик, 20 туп ток, 10 тупдан олма, беҳи ва жийда, анчагина нок кўчатлари қадаган эдик. Мана, бир неча йилдирки, улардан мўл ҳосил олаяпмиз. Бундан ташқари, ҳар йили томорқамизда сабзавот ва полиз экинлари етиштирамиз. Натижада қўшимча 5-6 миллион сўм даромадга эга бўлаяпмиз.
Кўриб турибсизки, томорқа — кони фойда. Шунинг орқасидан фарзандларимизга уй қуриб бердим, “Матиз” автомобилини харид қилдим. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдормиз. Аминманки, бошқа юртдошларимиз ҳам мени қўллаб-қувватлайди.


Кенгесбай ТУРДИБАЕВ,
Қорақалпоғистон Республикаси,
Тахтакўпир тумани, «Атакўл» овул
фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn