Қисқа сатрларда
  • 19 Февраль 2014

Қисқа сатрларда

* Пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” ҳайкали олдида Тошкент ҳарбий округининг ҳарбий қисмларидан бирида белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни тантанали равишда уйига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ватан олдидаги муқаддас бурчини намунали ўтаган аскарларга фахрий ёрлиқлар, ҳарбий қисм қўмондонлигининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш имконини берувчи тавсияномалари топширилди.

* Тошкент темир йўл муҳандислари институтида гиёҳвандлик ва одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр юритилди.

* Наманган шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда мазкур ҳаракатнинг вилоят кенгашининг янги таркиби сайланиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn