Коллеж битирувчиларига иш жойи
  • 27 Январь 2015

Коллеж битирувчиларига иш жойи

Коллежда таҳсил олган Ойдиной Нусратованинг туғилган кунига ота-онаси замонавий тикув машинаси совға қилди. Унинг учун энг катта туҳфа эса “Талаба тикувчилар” хусусий корхонаси ташкил этилгани бўлди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўиждувон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур кичик бизнес субъекти 28 та тикув машинаси билан жиҳозланган. Ҳозир бу ерда Ойдиной сингари ўттиз нафар қиз меҳнат қилмоқда. Улар тайёрлаган ўқувчи либослари, миллий кийимлар, кўрпа-тўшак жилдлари буюртмачиларга маъқул келаяпти. Эътиборлиси, коллежнинг бир гуруҳ битирувчилари ушбу корхонада амалиёт ўтаб, касбий малакага эга бўлишмоқда. Улар ўқув йили якун топгач, “Талаба тикувчилар”нинг тўлақонли ишчисига айланадилар.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn