Қалбимиз қувончга тўлди
Версия для печати
  • 23 Январь 2015

Қалбимиз қувончга тўлди

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида биз, фермерларнинг меҳнатига юксак баҳо берилгани кўксимизни тоғдек кўтарди.

Маълумки, ўтган йили деҳқончилик учун анча ноқулай келди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида баҳорги экиш даврида гоҳ сув танқислиги сезилса, гоҳида намлик меъёридан ортиб кетди. Ёзда эса, гармсел ва қум бўронлари жиддий муаммоларни туғдирди. Лекин давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги ва эътибори бизга куч-қувват бағишлади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун Юртбошимизнинг Фармон ва қарорлари асосида махсус Давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилгани ўз самарасини берди. Биргина туманимиздаги “Некўз — Узунқудуқ — Ушоқтепа” коллектори тизимида минг гектардан зиёд суғориладиган майдоннинг сизот сувлари сатҳи меъёр даражасига келтирилиб, 560 гектар экин майдонининг унумдорлиги оширилгани бунинг тасдиғидир.
Фермер хўжалигимиз мисолида оладиган бўлсак, 100 гектар еримизнинг 63 гектардан зиёди шўрланган эди. Унинг атрофидаги зовурлар тозаланиб, мелиорация тадбирлари амалга оширилгач, мана, икки йилдирки, даромадимиз кўпаймоқда. Негаки, гектар ҳисобига ғалладан 50-55, пахтадан эса 40-45 центнердан ҳосил олаяпмиз.
Зеро, қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлардан барқарор юқори ҳосил олиш мамлакат аҳолиси турмуш даражасини янада яхшилашнинг муҳим омилларидан биридир. Бу соҳада ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар натижасида эса бозорларимиз ноз-неъматларга тўлиб, дастурхонимизга янада файз кирмоқда.

Инат ТИЛАБОВ,
Косон туманидаги «Турсун ота Тилабов» фермер хўжалиги раҳбари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn