Оролбўйи аҳолисига қулайлик
Версия для печати
  • 23 Январь 2015

Оролбўйи аҳолисига қулайлик

Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасида Инвестиция дастури доирасида 39 та насос станцияси бунёд этилди. Шунингдек, 445 километрлик ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Бундан ташқари, 77,1 километрлик қувурлар реконструкция қилинди. Пировардида Оролбўйи минтақаси қишлоқларида яшаётган 29 мингга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди.
Хусусан, Шуманай туманининг “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бердибой ва Кўксув қишлоқларидаги 166 та хонадон ана шундай қулайликдан баҳраманд бўлди.
— Бунинг учун сув етказиб берувчи гидроиншоотда 735 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда 12 километр масофага янги қувур ётқизилди, — дейди туман сув тармоқлари бошқармаси мутасаддиси Мирзабой Қутлимуратов.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn