Шижоат майдони
  • 23 Январь 2015

Шижоат майдони

Сирдарё вилоятида деҳқон хўжалиги ташкил қилиш истагидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 271 гектар ер ажратиб берилди.

Натижада 1167 нафар йигит-қизнинг ҳар бири 0,10 — 0,30 гектардан экин майдони эгаси бўлди. Улар, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишади.
— Ёшларимизнинг ушбу саъй-ҳаракатлари маҳаллий ҳокимлик ва қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланаяпти, — дейди “Камолот” ЁИҲ Сирдарё вилояти кенгаши вакили Элёр Жўраев. — Шунингдек, уларга деҳқон хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйишларида ҳудуддаги фермерлар ҳам яқиндан кўмак беришмоқда.
Деҳқон хўжаликлари ташкил этган йигит-қизларга меҳнат дафтарчалари очилди. Айни чоғда улар ўзлари истаган банкда ҳисоб рақамига ҳам эга бўлишаётир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn