Қисқа сатрларда
Версия для печати
  • 23 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, йирик саноат корхоналари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

* Қашқадарёда ички ишлар идоралари ходимлари ўртасидаги анъанавий “Намунали милиция таянч пункти” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Якунда ўузор туманидаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 47-милиция таянч пункти биринчи ўринни эгаллади.

* Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бештаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган “Мактабгача ёшдаги болалар таълими” лойиҳаси иштирокчисига айланди. Ушбу дастурга  мувофиқ, таълим-тарбия муассасаларига болаларнинг ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишига хизмат қилувчи ўн турдаги ўйинчоқлар, магнитли доска ҳамда ёзув-чизув жиҳозлари тақдим этилди.

* Тошкентда сайёҳлар учун икки қаватли автобуслар ҳаракатланмоқда. Янги замонавий транспорт воситалари қатнови “Aznur Travel” компанияси томонидан йўлга қўйилган бўлиб, бу пойтахтимиз меҳмонларига шаҳарнинг диққатга сазовор масканларини томоша қилиш учун қулайлик туғдираяпти.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn