«Муҳокамат ул-луғатайн» асарининг электрон нусхаси яратилди
  • 22 Январь 2015

«Муҳокамат ул-луғатайн» асарининг электрон нусхаси яратилди

Бухоро вилоят ахборот-ресурс марказида “Муҳокамат  ул-луғатайн” асарининг электрон шакли яратилди. Марказ хизматидан фойдаланувчилар эндиликда мутафаккир шоир Алишер Навоий қаламига мансуб бу ноёб асарни топиш учун ортиқча вақт сарфламайдилар.

— Биз, аввало, энг кўп сўраладиган ва кам нусхали адабиётларни электрон шаклга ўтказаяпмиз, — дейди марказ раҳбари Ҳайратгул Мухторова. — Ҳозирги кунга қадар фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, 500 дан зиёд ана шундай ноёб китобларнинг электрон нусхаларини яратдик. Бу эса марказимиз хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, китобхонлар вақтини тежаш имконини бераяпти.
Айтиш ўринлики, мазкур марказнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, компьютер, принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати каби замонавий воситалар билан жиҳозланган.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn