Қисқа сатрларда
  • 21 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги” мавзуида ўтказилган анжуманда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибига риоя этишни янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

* Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказида “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги энг яхши веб-сайтлар” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Интернетда ўз сайтига эга умумтаълим мактаблари, ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида уюштирилган мазкур танлов якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

* Қашқадарёда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган адабий-бадиий тадбир Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланди. Таъкидланганидек, шу кунгача Қашқадарё вилоятида 14 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Улар ўз билим ва маҳорати билан соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

* Тахтакўпир туманида болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Таълим даргоҳида санъатсевар ёшларнинг пухта билим олишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Айни пайтда 190 нафар ўғил-қиз еттита йўналиш бўйича таҳсил олаётган мазкур даргоҳда театр бўлими фаолияти ҳам  йўлга қўйилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn