Ўқувчининг бизнес-режаси молиялаштирилди
  • 21 Январь 2015

Ўқувчининг бизнес-режаси молиялаштирилди

Ангор туманидаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Фарида Қурбонова 2014 йилнинг баҳорида молия муассасасига ўз бизнес-режасини тақдим этган эди.

Мутахассислиги бўйича диплом олган куни унга банк томонидан 4 миллион 800 минг сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Битирувчи ушбу маблағ эвазига тикувчилик цехини ташкил қилди. Айни пайтда бу ерда болалар кийим-кечаклари, буюртма асосида ёстиқ жилдлари ҳамда чойшаблар тайёрланаяпти.
— Яқинда туманимиздаги саноат корхоналаридан махсус иш кийимлари етказиб бериш юзасидан буюртма олгандик, — дейди Фарида. — Ҳозир ана шу шартномалар ижроси устида иш олиб бораяпмиз. Тез орада даромад ҳисобига тикув машиналари харид қилишни режалаштирганмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn