Светофор қуёш нури ёрдамида ишлайди
  • 20 Январь 2015

Светофор қуёш нури ёрдамида ишлайди

Қуёш нури ёрдамида ҳосил қилинадиган электр қуввати эндиликда ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларига кириб бормоқда. Жумладан, Наманганда йўл ҳаракатини бошқаришнинг асосий воситаси бўлган светофорларни муқобил энергия манбаи билан таъминлаш борасида истиқболли лойиҳа ижросига киришилди.

Хорижда ишлаб чиқарилган гелиоқурилма биринчи бўлиб, вилоят марказининг Навоий ва Бобур шоҳкўчалари кесишган чорраҳага ўрнатилди.
— Қуёш панели синовдан муваффақиятли ўтмоқда, — дейди  вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ихтисослаштирилган фойдаланиш бўлими бош муҳандиси Акмалжон Сулаймонов. — Яқин вақт ичида бундай қурилмалар шаҳарнинг асосий йўналишларидаги элликдан зиёд чорраҳаларга ўрнатилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn