Қисқа сатрларда
  • 20 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бўлажак архитекторларга қўйиладиган талаблар, вилоят ва туман архитекторлари лавозимига салоҳиятли кадрлар захирасини тайёрлаш, касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик йўналишлари хусусида мулоҳазалар билдирилди.

* “Истиқлол” санъат саройида “Қорачиғимсан, Ватан!” деб номланган концерт намойиши бўлиб ўтди. Унда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари, ногирон фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

* “Намунали милиция таянч пункти” кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи ўтказилди. Якунда Когон туманидаги 191-милиция таянч пункти ғолибликни қўлга киритди.

* Асака туманида маданият ва аҳоли дам олиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Равон равнақ қурувчи” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

* Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани марказида иш бошлаган “Истиқлол” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасида шарқона безак берилган тўйхона, тикувчилик цехи, сартарошхона, аёллар учун “Гўзаллик салони” аҳолига намунали хизмат кўрсатаяпти.

«Халқ сўзи» мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn