Компьютер орқали хизмат
  • 20 Январь 2015

Компьютер орқали хизмат

Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-ресурс марказида “KaDaTa: кутубхоналарни ахборотлаштириш дастурий таъминоти” жорий этилгач, қатор қулайликлар юзага келди.

Яъни марказдаги мавжуд ҳужжатларга ишлов бериш, фондни ҳисоблаш ва таҳрир қилиш, китобхонларга адабиётларни тақдим этиш каби жараёнлар автоматлаштирилди.
— Энди китобхонлар ўзларига керакли қўлланмани жуда қисқа муддатда топиш имкониятига эгалар, — дейди муассаса директори Зулфия Сейитниязова. — Масалан, зарур адабиёт мамлакатимиздаги қайси кутубхонада мавжудлигини компьютер орқали аниқлаш, унга буюртма бериш ва олиб фойдаланиш мумкин.
Эътиборлиси, шу кунга қадар марказда 26 минг 566 та китобнинг электрон каталоги яратилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Юрт равнақи ва масъулият Қисқа сатрларда »