Қисқа сатрларда
  • 16 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Тошкент молия институтида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган муваффақиятлар, фаровон турмушимизнинг асоси жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик билан боғлиқ экани таъкидланиб, ана шу бебаҳо неъматни асраб-авайлашда миллий армиямиз муҳим ўрин тутаётгани алоҳида қайд этилди.

* Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Беморларга травматология-ортопедия масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш” мавзуида тадбир ўтказилди. Унинг доирасида пойтахтдан борган малакали шифокорлар маҳаллий мутахассислар билан биргаликда мураккаб операцияларни амалга оширишди.

* Андижон вилоятининг Балиқчи туманида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказ 56 миллион 650 минг сўмлик жиҳозлар билан таъминланди. Бу ерда мусаввирлик, экология, ҳунармандлик ва тил ўрганиш каби 13 та йўналиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Маҳорат синови Юрт равнақи ва масъулият »