Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда бешта жамоа вакиллари, яъни ИИВ академияси ўқув курслари тингловчилари ва Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курси курсантлари ўзаро беллашди. Уларнинг жисмоний тайёргарлиги, билими ва зукколиги, ижодий иқтидори, айни чоғда пазандалик борасидаги маҳорати синовдан ўтказилди.
— Академиямизда барча шарт-шароит яратилган, — дейди кўрик-танлов ғолибларидан бири Рустам Абдуллаев. — Хусусан, инновацион педагогик технологиялар, одам савдоси, гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланишига қарши кураш, криминалистик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича ресурс марказлари, тергов фаолияти мутахассислиги ўқув-методик хонаси, педагогик маҳорат мактаби, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган маъруза заллари ихтиёримизда.
Танловда бу ерда олган билимимизни намоён этиш баробарида, уларни янада бойитиш имконига ҳам эга бўлдик. Бу, албатта, келгуси фаолиятимизда асқатади.
Fолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.