Қисқа сатрларда
  • 15 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Тошкент давлат шарқшунослик институтида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти, қадр-қиммати ҳақида сўзи юритилиб, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи экани алоҳида таъкидланди.

* Андижон вилоятининг Балиқчи ва Асака туманларида “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилди. Ушбу тураржой бинолари фан, санъат, адабиёт ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришаётган, жамиятимиз ҳаётида фаоллик кўрсатаётган ёш оилаларга берилди.

* Тошкент кимё-технология институтида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва репродуктив саломатликни асрашнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда шифокорлар ёшларга репродуктив саломатликни асраш, соғлом ва узоқ умр кечиришда бирламчи тиббий-профилактика кўригининг аҳамияти, шахсий гигиена қоидалари, тўғри ва рационал овқатланиш маданияти, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг келажак насллар камолотида тутган ўрни ҳақида сўзлаб берди.

* Навоий шаҳрида “Намунали милиция таянч пункти” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Якунда Хатирчи туманидаги “Икром Карвон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 97-милиция таянч пункти биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.

«Халқ сўзи» мухбирлари
хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn