Таъминотда узилиш бўлмайди
  • 15 Январь 2015

Таъминотда узилиш бўлмайди

Денов туманидаги “Хайробод ичимлик суви” масъулияти чекланган жамияти Хайробод қўрғони ҳамда “Ҳазорбоғ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўнга яқин маҳаллалар аҳолисини обиҳаёт билан таъминлайди.

— Очиғи, турли носозликлар туфайли баъзида сув таъминотида узилишлар бўлиб турарди, — дейди корхона раҳбари Тошпўлат Жумаев. — Қолаверса, насос ҳамда гидрантларни таъмирлашга катта маблағ сарфланарди. Эндиликда бу муаммонинг ечими топилди. Жамиятимиз қошида устахона ташкил этдик. Шунингдек, малакали муҳандисларни жалб қилдик. Натижада уларнинг ёрдамида 18 та артезиан қудуғидаги насос қурилмаларининг барқарор ишлашига эришилмоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn