Сув омбори фойдаланишга топширилди
  • 08 Январь 2015

Сув омбори фойдаланишга топширилди

Ургут туманида “Камонгарон” сув омбори қурилиб, фойдаланишга топширилди. Камонгарон сойи ва тоғлардан оқиб тушувчи турли ирмоқлар сувини жамғарадиган ушбу гидроиншоотни бунёд этиш учун 17 миллиард  884 миллион сўм йўналтирилди.

Мутахассисларнинг эътироф этишича, 16 гектар майдонни эгаллаган мазкур сув омбори 1,5 миллион куб метргача сувни тўплаш имкониятига эга. Ушбу иншоот ишга туширилгач, тумандаги Вағашти ва Камонгарон қишлоқлари аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари вегетация даврида  обиҳаёт билан узлуксиз таъминланадиган бўлди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn