Замонавий сув тозалаш қурилмаси
  • 07 Январь 2015

Замонавий сув тозалаш қурилмаси

Янги йилнинг дастлабки кунларида Тахтакўпир туманидаги Қарабайли ва Оркенди қишлоқлари аҳолиси ҳаётида қувончли воқеа рўй берди.

Гап шундаки, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси томонидан амалга оширилган, қиймати 2 миллиард 474 миллион сўмлик лойиҳа натижасида ушбу ҳудуд аҳолисининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди.
— Соатига 6 кубометр сувни тозалаб берувчи замонавий қурилма ўрнатилди, — дейди Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси Нукус филиали директори Омирбай Ақназаров. — Шунингдек, 11 минг 490 метр узунликдаги сув тармоғи бунёд этилди. Пировардида ҳудуд аҳолисига катта қулайлик яратилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn