Қисқа сатрларда
  • 07 Январь 2015

Қисқа сатрларда

* Бухоро вилоятининг Қоровулбозор шаҳрида ёш оилалар учун замонавий уй фойдаланишга топширилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маблағи ҳисобидан барпо қилинган ушбу тураржойдаги хонадонлар корхонанинг 27 нафар ишчисига туҳфа этилди.

* Наманганда Кексаларни эъзозлаш йилига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий анжуманда фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди. Тадбирда Наманган санъат коллежи ўқитувчи ва ўқувчиларидан таркиб топган хор ва мақомчилар жамоалари томонидан жаҳон мумтоз мусиқа санъати хазинасидан муносиб ўрин олган Шарқу ўарб, жумладан, ўзбек миллий мумтоз куй-қўшиқлари маҳорат билан ижро этилди.

* Жиззах вилояти Мирзачўл туманида нотариал идоранинг янги биноси қуриб битказилди. Туман марказида, аҳолининг келиб-кетиши учун қулай жойда қад ростлаган ушбу бинода барча зарур шарт-шароит яратилган. Тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, фуқароларни қабул қилиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш хоналари кенг ва ёруғ бўлиб, замонавий мебель ҳамда моддий-техника жиҳозлари билан таъминланган.

* Термизда қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда намунавий тураржой биноси учун сарфланадиган маблағларнинг шаклланиши, лойиҳада иштирок этувчи ташкилотлар ва уларнинг вазифалари, лойиҳани амалга ошириш жараёни, уй-жойга талабгорларни танлаш, тендер савдоларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn