«Биз — истиқлол фарзандларимиз»
  • 07 Январь 2015

«Биз — истиқлол фарзандларимиз»

Жиззахда вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, ички ишлар бошқармалари ташаббуси билан “Биз — истиқлол фарзандларимиз” шиори остида уч авлод вакиллари иштирокида фестиваль ўтказилди.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида кўргазма ҳам ташкил этилди. Хусусан, Жиззахдаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчиларининг мусаввирлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги йўналишидаги асарлари қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
Фестивалнинг энг фаол иштирокчилари ташкилотчиларнинг совғалари билан тақдирланди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn