Хориж технологиясида ширмойнон
  • 06 Январь 2015

Хориж технологиясида ширмойнон

Нукус шаҳри марказида лойиҳа қиймати 1 миллиард 764 миллион сўмлик замонавий новвойхона ва чойхона фаолияти йўлга қўйилди.

Кунига 3 тоннагача нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу хўжалик юритувчи субъект иш бошлаши билан 15 кишининг доимий бандлиги таъминланди.
—    Германиянинг “Wachtel” компанияси жиҳозларини бежиз танламадик, — дейди корхона мутасаддиси Дарябай Ержанов. — Чунки мазкур технология энергияни 30 фоиз тежайди. Қисқа вақт ичида керакли иссиқликни жамғариб, маҳсулот пишишини тезлаштиради. Савдога чиқарилган дастлабки ширмойнонларимиз харидорлар эътирофига сазовор бўлаётганидан хурсандмиз.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn