Бир туп лимон фойдаси
  • 06 Январь 2015

Бир туп лимон фойдаси

Ширин шаҳрининг Фарҳод маҳалласида яшовчи Маҳбубахон ва Мелиқўзи Жалоловларнинг бири педагог, бири муҳандис-энергетик касбида узоқ вақт фаолият юритиб, нафақага чиққач, оилавий бизнес билан шуғуллана бошладилар. Бунинг учун хонадон ихтиёрига маҳаллий ҳокимлик томонидан 0,5 гектар ер ажратиб берилди.

Жалоловлар бундан йигирма йил олдин ўз томорқаларида 3,5 сотихлик иссиқхона қуриб, зироатчиликнинг мазкур йўналиши бўйича етарли тажриба тўплашган эди. Шу боис ажратилган майдоннинг саккиз сотихида яна бир иссиқхона ташкил этиб, унга 100 туп лимон кўчати ўтқазишди. Қолган майдонда эса боғ барпо қилинди.
— Лимон кўчатларини фарғоналик боғбонлар етиштириб беришди, — дейди Маҳбубахон Жалолова. — Маълумки, бу цитрус ўсимлик иссиқхонада ўстириладиган бошқа экинлар каби юқори ҳарорат талаб қилмайди. Ҳосили эса мўл бўлади. Масалан, иссиқхонамизда парваришланган лимонларнинг ҳар тупидан
100-150 килограмм мева олишни мўлжаллаяпмиз. Бошқача айтганда, бир туп лимон дарахти оиламиз бюджетига 500-600 минг сўм атрофида даромад келтирмоқда.
Айтиш жоизки, Фарҳод маҳалласида лимон етиштириш билан шуғулланаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, Жамила Бегалиева, Норқўзи Қирғизбоев ҳам ўз хонадонларида оилавий тадбиркорликнинг ана шу йўналишини йўлга қўйишган.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn