«Камолот» уйлари фойдаланишга топширилди
  • 01 Январь 2015

«Камолот» уйлари фойдаланишга топширилди

Жиззах туманида яшовчи 12 та ёш оила Янги йил байрамини ҳудудда қуриб битказилган “Камолот” уйларида кутиб олди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросим қўшалоқ шодиёнага айланди.
“Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда сўз олганлар янги хонадон соҳибларини қутлаб, Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталдилар.
— Ушбу хонадон оиламиз аъзоларига жуда маъқул келди, — дейди янги уй соҳибларидан бири Эркин Акрамов, — Бу ердаги шарт-шароитлар шаҳардагидан асло қолишмайди. Барча қулайликлар муҳайё. Хоналар кўркам ва шинам. Айниқса, тураржой имтиёзли ипотека кредити асосида йигирма йилга, бошланғич тўловларсиз берилгани бизни жуда қувонтирди. Бу давлатимиз томонидан биз, ёш оилаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.
Таъкидлаш жоизки, Соғлом бола йилида вилоятда 86 хонадонли учта шундай “Камолот” уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn