Шифобахш шарбатлар
  • 31 Декабрь 2014

Шифобахш шарбатлар

Чиноз туманидаги “Ниагара-ботлерс” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизгача оширишга муваффақ бўлди.

Бундай натижага табиий ва шифобахш неъматлар билан бойитилган ширин чой ва мева шарбатлари тайёрлаш ўзлаштирилгани туфайли эришилди. Янги маҳсулотларнинг кимёвий қўшимчалардан ҳолилиги уларнинг харидоргирлигини таъминламоқда.
Банк ажратган 198 минг евролик сармоя ҳисобидан харид қилинган янги технологиялар соатига 2000 донагача ичимлик суви қадоқлаш қувватига эга. Шарбат асосини ташкил этадиган мева қиёмлари Самарқанддаги “Агромир-Самарқанд” қўшма корхонасидан келтирилаётир.
Ички бозордаги муваффақиятлардан руҳланган жамоа эндиликда экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш устида изланаяпти.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қишлоқ зийнати Қиш дастурхони файзи »