Қишлоқ зийнати
  • 31 Декабрь 2014

Қишлоқ зийнати

Бўка туманининг Маданият маҳалласида янги қад ростлаган муҳташам иншоотга “Зийнат” деб ном берилгани бежиз эмас. Чунки аҳолига савдо ва маиший хизматларни тақдим эта бошлаган мажмуа, ҳақиқатан ҳам, ҳудуд кўркига кўрк бўлиб қўшилди.

Тадбиркор Валишер Ҳотамов саъй-ҳаракати билан қуриб битказилган икки қаватли бинодан аҳолининг кундалик истеъмол моллари, уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, шунингдек, миллий таомлар ошхонаси жой олган. Айни пайтда бу ерда 20 нафардан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди.
Эътиборлиси, туманда жорий йилда иш бошлаган худди шундай тадбиркорлик тузилмаларида 150 дан ортиқ муқим иш жойлари вужудга келди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn