Деҳқон бозорининг кўркам қиёфаси
  • 25 Декабрь 2014

Деҳқон бозорининг кўркам қиёфаси

Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий дизайн, юксак меъморчилик анъаналари асосида қад ростлаган мазкур мажмуанинг очилиши ҳудуд аҳлига Янги йил байрами олдидан ўзига хос туҳфа бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўз олганлар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ҳамда уларнинг самарасини алоҳида эътироф этишди.
Айтиш жоизки, бозор қурилишига 21 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Айни пайтда бу ерда 2300 дан ортиқ савдо ўринлари мавжуд. Мева-сабзавотлар, нон, гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари, зираворлар, қуруқ мевалар савдоси учун ҳам алоҳида павильонлар ташкил этилган.
Мажмуа таркибида 3000 тонна мева ва сабзавот сақлашга мўлжалланган омборхона қурилиб, замонавий музлаткичлар билан таъминланди. Шу билан бирга, бозор атрофи ободонлаштирилди.


Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn